useful image

Биз хакимизда

Oromgohlar.uz — Ўзбекистон Республикаси Болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш департаменти ташаббуси билан ишлаб чиқилган инновацион онлайн-платформа. Бизнинг тизим республикада биринчи бўлиб болаларни оромгоҳларга онлайн рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиб, сменаларни танлаш ва йўлланмаларни харид қилиш жараёнини ҳар бир оила учун қулай ва осон қилади.

Бизни мақсадимиз

Биз ҳар бир бола учун сифатли ва хавфсиз дам олишни таъминлашга интиламиз. Бизнинг мақсадимиз — инновацион технологиялардан фойдаланиб, ота-оналарнинг рўйхатдан ўтиши ва йўлланмаларни харид қилиш жараёнини ҳар бир ота-она учун ёшидан қатъи назар қулай ва тушунарли қилиш.

Лойиҳанинг афзалликлари

  • Хавфсизлик: Биз барча оромгоҳларнинг бизнинг қатъий хавфсизлик ва сифат стандартларимизга мувофиқлигини таъминлаймиз, бу болангизнинг қулай ва хавфсиз дам олишини кафолатлайди.
  • Инновация: Замонавий технологияларни жорий этиш йўлланмаларни харид қилиш жараёнини осон, тез ва хавфсиз қилади.
  • Қулай онлайн тўлов: Йўлланмаларни харид қилиш ва тўловлар бизнинг платформа орқали комиссиясиз, ишончли Click ва Payme тўлов тизимларидан фойдаланиб амалга оширилади.
  • Мобил қулайликлар: Бизнинг iOS ҳамда Android учун мобил иловаларимиз ота-оналарга йўлланмаларни осонлик билан харид қилиш имконини беради.
  • Хабарлар тизими: Қулай хабарлар тизимимиз ота-оналарни фақат оромгоҳларга қабул бошлангани ҳақида эмас, балки кутиш рўйхатидан бўш жойлар пайдо бўлгани ҳақида ҳам хабардор қилади, бу эса дарҳол йўлланмани харид қилиш имконини яратади.

Асосий

Оромгоҳлар

Йўлланмалар

Профил