Оромгоҳлар учун

Биз оромгоҳлар учун ота-оналар ва болалар билан алоқани яхшилаш ва харид қилиш жараёнини соддалаштириш учун ишлаб чиқилган инновацион онлайн тизимимизга қўшилиш имкониятини таклиф этамиз. Бизнинг тизимимиз билан оромгоҳингиз қуйидаги афзалликларни қўлга киритади:

Тизимнинг афзалликлари

  1. Сотувларни автоматлаштириш:
    • Смена яратиш ва йўлланмани бошқариш учун қулай интерфейс.
    • Оффлайн-сотувлар учун жойларни банд қилиш имконияти.
    • Payme ва Click орқали онлайн тўлов мавждулиги.
  2. Ходимларни бошқариш:
    • Етакчиларни осон қўшиш ва бошқариш.
    • Мавсум тугагандан кейин автоматик равишда киришни ўчириш.
  3. Мобил иловалар:
    • Етакчилар йўлланмаларни сканер қилиш ва болаларни йиғиш жойида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
    • Болаларнинг рўйхати ва ота-оналарнинг контактларига қулай кириш имконияти.
  4. Ота-оналар билан алоқа:
    • Ота-оналар оромгоҳингиз етакчисидан қўнғироқ буюртма қилишлари мумкин.
    • Электрон йўлланма ва йиғиш жойлари ҳақида маълумот.
  5. Самарали бошқарув:
    • Сотув тахлилини кириш ва сменаларни бошқариш.
    • Гуруҳлар тузиш ва болаларнинг контакт маълумотларини кўриш имконияти.
  6. Хавфсизлик ва ишончлилик:
    • Маълумотларни ҳимоя қилиш учун SSL (HTTPS)дан фойдаланиш.
    • Фойдаланувчиларни тасдиқлаш учун SMS-шлюз билан интеграция.

Агар оромгоҳингизни бизнинг тизимга қўшмоқчи бўлсангиз, алоқа саҳифасига ўтинг ва "Мурожаат сабаби" майдонида «Оромгоҳимни жойлаштирмоқчиман» опциясини танланг. Биз сиз билан 48 соат ичида телефон орқали боғланиб, уланиш жараёнини тушунтирамиз.

Асосий

Оромгоҳлар

Йўлланмалар

Профил