"BURGUT"
Андижон вилояти Избоскан тумани Элатан МФЙ Темир йўлчи кўчасиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"BURGUT" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Андижон вилояти Избоскан туманидан 12 км узоқликда,яшил ўрмонли экологик тоза ҳудудда жойлашган.Жуда кўп яшил дарахтлардан иборат 6 гектар майдон болалар соғлиғи учун ажойиб дам олиш муҳитини яратади.
Турар жойлар барча қулайликларга эга, 30 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 маҳал фойдали таомлар берилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулотта вазият вазирлиги ҳодимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказиладиган, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Пиёда юриш учун оромгоҳ ҳудудида йўлаклар ётқизилган.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "BURGUT" оромгохимизда ёзги саргузаштда кутамиз! Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0
БУРГУТ ормгохи
05 сен 2024
143 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.