"ULUG‘NOR"
Андижон вилояти Улуғнор тумани Ўзбекистон МФЙ Нуршод кўчаси 17-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"ULUG‘NOR" болалар соғломлаштириш оромгоҳи мактабнинг бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари дам олиш маскани бўлиб, Андижондан оқиб келувчи Қорадарё ва Намангандан келувчи Нориндарёларининг қўшилган қисми, Сирдарёнинг бошланишида, қадимги Мингбулоқ қишлоғи ёнида жойлашган бўлиб, ўз микроклиматига эга. Оромгоҳ Сирдарёнинг эски ўзанининг қирғоғи бўлмиш баландликда бўлгани сабаб, бу ерда хар куни енгил шаббода эсиб туради. Бу ерларда 50 йиллик тариҳга эга чинорлар, кўк тераклар ва ўрикзорлар бўлгани сабаб, оромгоҳнинг аксарият қисми соя-салқинликларни ташкил этади.
Турар жойларимиз барча қулайликларга эга. Ошхонамизда кунига 5 та мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулотта вазият вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Кунлик режа асосида тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил моҳир дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар. Болажонлар турли ҳил тўгаракларимизга аъзо бўлишиб рассомчилик, каштачилик санъатига эга бўлишлари, мохир қўллар тўгарагида эса қўл меҳнати билан ўйинчоқлар яратишлари мумкин. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Дам олувчиларнинг ихтиёридаги саҳнамизда концертлар ва спектакллар саҳналаштириш, ўйин ва спорт майдончалари мириқиб ўйнаш, ёзги кинотеатримизда кино ва мультфилмлар кўришлари, кутубхонамизда қизиқарли китоблар ўқишлари, бассейнда чўмилишлари мумкин. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "ULUG‘NOR" ёзги саргузашт! Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0
Улуғнор оромгоҳи
05 сен 2024
38 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.