“QO‘QON”
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар “Булоқ боши” МФЙ Ойбек кўчаси 45-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
Болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиб қурилган 2 хил ўлчамдаги бассейн айниқса, дам олувчиларнинг жони дили хисобланади.
Болалар бу оромгохда нафақат дам оладилар балки, шаҳардаги ўқув марказлари, кутубхоналар, хунармандлик уюшмалари, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг олимлари иштирокида давра сухбатлари, “Заковат”, “Билим ринг”, “Дебат” каби баҳс-мунозараларда иштирок этиб ўз билимларини мустаҳкамлаб борадилар.
Қўқон азалдан санъаткорлар, олиму-фозиллар, ёзувчи-шоирлар юрти бўлганлиги учун ҳар мавсумда албатта шаҳар марказидаги муҳташам театр биносига, Муқимий номидаги маданият ва истироҳат боғи, ёшлар боғи, Худоёрхон ўрдаси, алломалар музейи каби тарихий обидаларга саёхатлар ташкилланади. Ўзбекистон Халқ артисти, театр ва кино дарғаси, Шафоатхон Рахматуллаева, Ўзбекистон Қаҳрамони Манзурахон Мадалиева, хушовоз хонандалар Мансурхон Нурматов, Ойбек Ўлмасов, Шахло Махмудова, Олимжон Неъматжоновларнинг ижодий учрашувлари, баркамол авлод маркази қошидаги авиасозлик, робототехника каби тўгарак аъзоларининг, Тошкент Маданият ва Санъат институти талабалари, мусиқа ва санъат мактаби ижодкорлари, цирк санъати ва Қўқон дорбозлари, полвонлару-масхарабозларнинг оромгоҳга ташрифлари болажонлар учун унутилмас саналар бўлиб қолишига шубҳа йўқ.
Оромгох атрофи тўлиқ ўралган бўлиб, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан мунтазам назорат қилиб борилади. Бундан ташқари 10 дона видеокузатув камералари доимий ишлаб туради.
Соғломлаштириш оромгоҳида Қўқон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тавсияси билан 20 нафар тажрибали педагоглар фаолият кўрсатиб, Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаменти томонидан тақдим этилган 12 кунлик намунавий дастур режа асосида ўз ишларини ташкиллайдилар.
Бундан ташқари ота-оналарга ўз фарзандларини оромгоҳдаги юриш туриши, тадбирлардаги иштирокини ўз кўзлари билан кўриб, кузатиб туришлари учун махсус телеграмм каналимиз мавжуд бўлиб, унга болажонларимизни уйқудан туришидан тортиб, то кечгача бўлган хатти-ҳаракатлари ҳақидаги расм ва видеороликлар жойлаб борилади.
Гарчи биринчи куни ташриф буюрганда кўзлари жавдираб турадиган, бироқ , кетиш пайтида устозлари билан йиғлаб хайрлашадиган болажонларни 12 кунлик оромгоҳдаги ҳаёти туширилган видеодисклар билан кузатиш фақат бизнинг оромгоҳимизга хос десак адашмаймиз.
Шошилинг, 2024-йил ёз мавсуми бошланмоқда. Бизнинг оромгоҳимиз фақат қўқонликлар учун эмас, балки Республикамизнинг барча шаҳар туманларидан ташриф буюрувчи болажонлар учун мўлжалланган. Шуни унутмаган ҳолда йўлланмаларимизни қўлга киритиб қолинг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.