“AYDIN JOL”
Тахиатош тумани, Айдин жол МФЙ, Оромгоҳ кўчаси, 4-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“AYDIN JOL” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Тахиатош тумани марказидан 2 км узоқликда, катта канал бўйидаги гўзал ҳудудда жойлашган. Кўп йиллик дарахтлар билан тўлдирилган 7 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Шу билан бирга, турар жойлар болалар учун қулайликларга эга, 10-16 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида тасдиқланган таомнома асосида кунига 5 маҳал таомлар санитария гигиена талабларига мос ҳолда тақдим этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган. Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан болалар хавфсизлиги учун туну-кун навбатчилик ташкил этилади.
Тажрибали ва меҳридарё етакчи ҳамда тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирлари, спорт мусобақаларини ўтказиб борадилар. Шунингдек, дастурлар қаторида болаларнинг интеллектуал, мантиқий фикрлашини мустаҳкамлайдиган тадбирлар янгича ёндашувлар билан олиб борилади. Тўгарак раҳбарлари болаларнинг бўш вақтларини мусиқа, миллий ўйинлар, киберспорт, рассомчилик санъати каби қизиқарли машғулотлар билан ташкил қиладилар. Болалар спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол каби спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин.
Болаларнинг дам олишлари учун дискотека, шоу ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар учун махсус дастурлар тайёрланади.
Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментига қарашли Тахиатош туманида жойлашган “AYDIN JOL” оромгоҳи ўз фаолиятини 1986 йилдан буён юритиб келмоқда.
Шу кунгача кўплаб болажонлар бу масканда жуда чиройли дам олиб, маданий хордиқ чиқариб келмоқдалар.
“Яхши дам, жонга ҳамдам!”
Очиқ майдонлар, қизиқарли ва ижодий машғулотлар ҳамда дўстона муҳит сизни кутмоқда.
Ҳозир рўйхатдан ўтинг ва энг яхши ёзга тайёрланинг!
- Телефон рақамингиз билан тизимга киринг.
- Ота-онанинг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотларини киритинг.
- Боланинг Ф.И.Ш. ва туғилганлик гувоҳномаси маълумотларини қўшинг.
- Click ёки Payme орқали тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмангизни дарҳол юклаб олинг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Ўйин майдончалари

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Видеокузатув

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар