“JANUB GAVHARI”
Сурхондарё вилояти Узун тумани ,Маландиён МФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“JANUB GAVHARI” болалар соғломлаштириш оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Термиз шаҳридан 180 км узоқликда ва Узун туманидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик дарахтлар ва ўзидан нафас йўллари учун тоза кислородларга бой арчалар билан тўлдирилган 2.8 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, оромгоҳда 4 та болажонлар учун ётоқхона бинолари мавжуд бўлиб, 25 нафар кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, шахмат-шашка, бадминтон ва футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “JANUB GAVHARI” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз! Сменалар 10 июндан 6 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Экскурсияларни ташкил этиш
Экологик йўлларнинг мавжудлиги
Видеокузатув
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.