"GEOLOG"
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қоронқул МФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"GEOLOG" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Тошкентдан 85 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Атрофда арча ёнғоқ, дўлана, олча ва бошқа кўплаб ёввойи дарахтлари тарқалган баланд тоғ қияликлари 13.8 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади. Турар жойлар қулайликларга эга 30-36 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулотта вазият вазирлиги ҳодимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади. Оромгоҳ ҳудудида чўмилиш ҳавзаси, концерт зали, болалар майдончаси, футбол, баскетбол ва волейбол майдонлари мавжуд. Бу ерда ҳар йили болалар учун қизиқарли маданий ва спорт тадбирлари ўтказилади, тоғларга саёҳатлар ташкил этилади. Шунингдек, кўп сонли турли йўналишдаги тўгараклар болаларга хизмат қилади. Болажонларга ўзларига ёқадиган машғулотни танлаш имконияти берилади, яъни, гуллар ясаш, мунчоқ тикиш, актёрлик маҳоратидан дастлабки сабоқлар олиш, ёғочни куйдириб расм чизиш, кулолчилик бўйича ўз истеъдодларини ривожлантиришлари мумкин бўлади. Оромгоҳда дам олувчи болалар доимий равишда педагогик тажриба ва билимга эга ходимлар назоратида бўладилар.
Шундай экан, азиз болажонларимизни "GEOLOG" болалар соғломлаштириш оромгоҳида кутиб қоламиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Экскурсияларни ташкил этиш
Экологик йўлларнинг мавжудлиги
Видеокузатув
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0
Геолог БСО
01 авг 2024
20 суратлар
Геолог БСО
04 авг 2024
0 суратлар
Геолог БСО
12 сен 2024
0 суратлар
Геолог БСО
12 сен 2024
0 суратлар
Геолог БСО
12 сен 2024
0 суратлар
Геолог БСО
12 сен 2024
0 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.