"ZEBINISO"
Шаҳрисабз тумани, Улоч МФЙ, Қани ҚФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"ZEBINISO" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи, иккинчи ва учинчи туртинчи мавсумида жами 1000 навардан зиёд болалар дам олдилар. Барча шароитларга эга бўлган ушбу масканда корхона ишчи-ходимлари фарзандлари бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказадилар.
Таъкидлаш жоизки, оромгоҳ юксак Ҳисор тоғ тизимлари этакларида, Мироқи сув омборининг 9 км пастлигида жойлашган Шахарнинг 18 км хушманзара табиат қучоғида жойлашган. Бу ерда болажонлар учун ҳамма нарса муҳайё, шарқираб оқувчи сой оромгоҳнинг қоқ ўртасидан ўтади. Ҳудудга сервиқор чинорлар қуюқ соя ташлаб туради. Болаларнинг мароқли дам олишлари учун оромгоҳ рахбари тарбиячилари томонидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Фарзандларимизнинг дам олишлари билан бирга уларга турли мавзуларда билим ва кўникмалар ўрганиш ҳам яхши йўлга қуйилади. Оромгоҳда фаолият юритаётган фан, бадиий ижодиёт, спорт-соғломлаштириш тўгараклари, ташкил этилаётган ижодий фестиваллар, кўргазмалар, ижтимоий акциялар, спорт мусобақалари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари дам олиш масканидаги бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланган. Спорт мусобақалари, фан рақс, рассомлик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича хунар ўрганишда кенг имконият яратмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, таътил болаларнинг мириқиб дам олишлари, турли туман тадбирларда иштирок этиб, ижодий ва ташкилотчилик қобилятларини ривожлантиришга кенг имкон берувчи давр. Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда ушбу масканларнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Оромгоҳ хроникаси
1 / 0
Зебинисо
29 июл 2024
0 суратлар
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.