"XIVA GULSHANI"
Хива тумани "Отажон тўра" махалласиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"XIVA GULSHANI" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Урганчдан 50 км узоқликда, экологик тоза ҳудудда жойлашган. Табиат қўйнида жойлашган 5 гектар оромгоҳ майдони ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, 8-12 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видеокузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулотта вазият вазирлиги ҳодимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робототехника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Пиёда юриш учун оромгоҳ ҳудудида экотроплар ётқизилган.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "XIVA GULSHANI" оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз! Сменалар 1 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.