“CHORCHINOR”
Ургут тумани Юқори Чинор МФЙХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“CHORCHINOR” оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи, Самарқанддан 54 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар билан тўлдирилган 75 гектар майдони ажойиб дам олишингиз учун қулай маскандир.
Турар жойлар барча қулайликларга эга 8-12 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видео-кузатув тизимлари ўрнатилган ва Ички ишлар , Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирлари ўтказилади: актёрлик, мусиқа, хореография, робото-техника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин. Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар,ўйин ва спорт майдончалари, кинотеатр, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёр.
Сизни “CHORCHINOR” ёзги саргузаштлар масканида кутиб қоламиз! Сменалар 1 июнь кунидан 13 август кунигача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.