"YOSH ASTRONOM"
Самарқанд тумани, Миронкул МФЙ, Шоҳона кӯчаси, 32-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Миранкул МФЙ да жойлашган "YOSH ASTRONOM" Болаларни соғломлаштириш оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Самарқанд шаҳридан 15 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар ва ҳар хил манзарали дарахтлар билан тўлдирилган 6 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, 4-6-12-24 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 хил турдаги мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робот-техника, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Биз Сизни "YOSH ASTRONOM" Болаларни соғломлаштириш оромгоҳда ёзги саргузаштда кутамиз! Сменалар 10 июндан 31 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз Сиз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.