“QO‘SHCHINOR”
Нуробод тумани, Сазаган МФЙ, Сазағон-1 кӯчаси, 5-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“QO‘SHCHINOR” оромгоҳи 7 -14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб ,Самарқанд шаҳридан 25 км узоқликда,тоғлар этагида ва экологик соф ва мусаффо ҳудудда жойлашган.Кўп асирлик чинорлар ва шифобахш булоқ сувлари ,турли манзара жойларга бой оромгоҳимиз болаларингизга жуда ёқади.
Турар жойларимиз ҳам ўз қулайликларига эга бизда иккита катта ётоқхоналаримиз бўлиб ёзнинг иссиқ кунларида тоза ҳаводан баҳраманд бўлиб дўстлар ва тарбиячилар назорати остида тинч ва хотиржам дам олиш имконини беради. Овқатланиш жойида кунига 4 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади.Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видео-кузатув қурилмалари ўрнатилган.Бундан ташқари Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади. Ҳар куни тажрибали йўриқчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари,уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан холда ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робот-техника ва бошқалар.Спорт ихлосмандлари эса бизнинг катта спорт майдонимизда теннис ,волейбол, баскетбол, футбол ва бошқа шунга ўхшаш спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчи болалар концерт,спектакль ўйинлар, ёзги кино-театрда ,сузиш ҳавзасида,кутубхонада, вақтларини қувноқ ва мазмунли ўтказишлари мумкин.Ҳар куни болалар иштирокида ўйинлар,танловлар, кўнгил очар шовлардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни “QO‘SHCHINOR” да янги саргузаштлар масканида кутамиз!!!Сменалар 1-июндан 31-августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.Биз болажонларни оромгоҳимизда кутамиз !!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.