"BAHORA"
Самарканд шаҳри, Ургут Тумани, Омон-Кутон қишлогиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"BAHORA" оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, Самарқанд шаҳридан 45 км узоқликда, тоғлар этагидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп асрлик чинорлар билан тўлдирилган 7,5 гектар майдон ажойиб дам олиш учун кулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, 22-40 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 5 та мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видео-кузатув тизимлари урнатилган ва Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар ходимлари туну-кун болалар хавфсизлиги учун навбатчилик қилишади.
Ҳар куни тажрибали етакчилар ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва спорт тадбирларини ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, робот-техника, кул санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, баскетбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, ёзги кинотеатри, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Сизни "BAHORA"ёзги саргузаштда кутамиз! Сменалар 10 июндан 31 августгача булган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Биз болажонларни оромгохимизда кутамиз
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.