"QUYOSH NURI"
Вобкент тумани, Розмоз МФЙ, Розмоз кўчаси, 65-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
"QUYOSH NURI" болалар соғломлаштириш оромгоҳида спорт, ижод, табиат, китобхонлик, IT-дарслик ва бошқалар каби тематик тадбирлар ўтказилади. Бу болаларга ўзларини турли соҳаларда синаб кўриш ва турли тўгараклар ва севимли машғулотларда ўзларини ривожлантириш имконини беради.
Болалар кунига беш маҳaл овқатланадилар.
- Оромгоҳ дастури қизиқарли жойларга саёҳатларни ўз ичига олади, бу болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва атрофдаги дунё ҳақида янги билимларга эга бўлиш имконини беради. Ватанпарварлик тадбирлари ҳарбийлар, Ички ишлар вазирлиги, миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан учрашувлар ташкил этилади.
Оромгоҳ барча зарур хавфсизлик ва соғлиқ стандартларига жавоб беради. Биз болажонларни оромгоҳда бўлганларида вақтларини мароқли ўтказишларини кафолатлаймиз!.
Оромгоҳдаги муҳит 7-14 ёшли болалар учун ажойиб дам олиш ва соғломлаштириш имкониятини беради. Оромгоҳнинг сиғими 150 нафар болани ташкил этади. 8 гектар майдонда шинам турар жойлар, боғ, спорт майдончалари, концертлар саҳнаси ва бассейн мавжуд. Тажрибали етакчи ва тарбиячилар болалар учун турли хил маҳорат дарслари, ўйинлар, саёҳатлар ва кечки тадбирларни ўтказадилар.
Ёз мавсумида биз билан бирга бўлинг!
Турар жойлар қулайликларга эга, 2 кишилик алоҳида хоналардан иборат бўлиб, ҳар бир хона жиҳозланган. Ёзги мавсум давомида оромгоҳ дам олувчилари учун Ички ишлар , Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан узлуксиз хавфсизлиги таъминланади.
Сменалар 4 июндан 10 августгача бўлган даврда 5 та сменада фаолият юритади. 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади.
Болажонларни таътил вақтида мароқли дам олиш учун оромгоҳимизга кутиб қоламиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Интерактив тўгараклар
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.