“PESHKU”
Пешку тумани, Малишояк МФЙ, Малишояк кўчаси, 54-уйХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“PESHKU” болалар оромгоҳи 7-14 ёшли болалар учун ёзги соғломлаштириш оромгоҳи бўлиб, туман марказидан 3-4 км узоқликда, анҳор бўйидаги экологик тоза ҳудудда жойлашган. Кўп йиллик арча, чинор ва мевали дарахтлар билан тўлдирилган 4 гектар майдон ажойиб дам олиш учун қулай муҳит яратади.
Турар жойлар қулайликларга эга, 12-14 кишилик шинам хоналардан иборат. Овқатланиш хонасида кунига 4 маҳал мазали ва фойдали таомлар таклиф этилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш учун видео кузатув тизимлари ўрнатилган.
Дам олувчилар хавфсизлиги учун Ички ишлар , Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ходимлари туну-кун навбатчилик қилишади.
Оромгоҳда малакали педагоглар яъни тажрибали тарбиячилар ва етакчилар, мусиқа , спорт, сузиш мураббийлари болалар учун турли хил маҳорат дарслари, уларнинг қизиқишлари бўйича ижодий ва маданий тадбирларни ўтказадилар: актёрлик, мусиқа, хореография, қўл санъатлари ва бошқалар. Спорт ихлосмандлари бизнинг спорт майдончаларимизда теннис, волейбол, футбол билан шуғулланишлари мумкин.
Дам олувчиларнинг ихтиёрида концертлар ва спектакллар, ўйин ва спорт майдончалари, кутубхона, бассейн ва дам олиш жойлари мавжуд. Ҳар куни оромгоҳда болалар иштирокида дискотека, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади.
Оромгоҳдаги ажойиб боғда турли туман мевалари мавсумда ғарқ пишади.
Сменалар 1 июндан 10 августгача бўлган 12 кунлик дастур асосида ташкиллаштирилади. Сизни “PESHKU” оромгоҳида ёзги саргузаштда кутамиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда
Ўйин майдончалари
Олий тоифали педиатр
Видеокузатув
Кучайтирилган малакали хавфсизлик
Кунига беш маҳал овқат
Замонавий тиббиёт хонаси
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.