

"GULNORA"
Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасиХаритада кўрсатиш
Қисқача маълумот
“Гулнора” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманининг энг хушманзара, сўлим, тоғли ҳудудида жойлашган.
Оромгоҳ ҳудуди арчазорлар билан ўралган ва баҳово жойлар. Оромгоҳда муздек "Оқ дарё" суви ҳамда чашма сувлари мавжуд.
Болалар ётоқхоналарининг ички ва ташқи қисмларида чўмилиш хонаси ва хожатхоналар мавжуд. Болаларнинг мириқиб дам олишлари учун барча қулайликлар яратилган. Оромгоҳда ўғил болалар учун алоҳида ва қиз болалар учун алоҳида зилол сувли сузиш ҳавзаси, уларни ўзига жалб этадиган тадбирлар майдончаси бор.
“Гулнора” болалар оромгоҳи Шахрисабз туманининг тоғли Қани қишлоғида, туман марказидан 19 км узоқликда, Мираки сув омборидан 9 км масофада жойлашган. Оромгоҳ ўз бағрига ҳар сменада 200 нафардан мавсум давомида жами 800 нафар болаларни дам олдиришга мўлжалланган.
Болалар қулай яшаши учун оромгоҳдаги шинам ва хавфсиз хоналарга жойлаштирилади. Оромгоҳ барча зарур хавфсизлик ва соғлиқ стандартларига жавоб беради.
Оромгоҳ жамоаси болалар хавфсизлигини таъминлайдиган ва турли тадбирларни олиб борадиган тажрибали, профессионал ходимлардан иборат.
“Гулнора” болалар соғломлаштириш оромгоҳида спорт, ижод, табиат ва экология каби тематик тадбирлар ўтказилади. Бу болаларга ўзларини турли соҳаларда синаб кўриш ва турли тўгарак ва севимли машғулотларда ўзларини ривожлантириш имконини беради.
Болалар ҳар куни беш махaлдан овқатланадилар. Оромгоҳ дастури қизиқарли жойларга саёҳатларни ўз ичига олади. Бу болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва атрофдаги дунё ҳақида янги билимларга эга бўлиш имконини беради.
Биз болажонларни оромгоҳимизда бўлган вақтларини мароқли ўтказишларини кафолатлаймиз!
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
Сизни қуйидаги қулайликлар кутмоқда

Олий тоифали педиатр

Интерактив тўгараклар

Экскурсияларни ташкил этиш

Экологик йўлларнинг мавжудлиги

Кучайтирилган малакали хавфсизлик

Кунига беш маҳал овқат
Кўп сўраладиган саволлар
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.
- Телефон рақамингиз орқали киринг.
- Ота-онанинг ва боланинг маълумотлари киритинг ва кутиш рўйхатига қўшилишни тасдиқланг.